Ёвуз одам онамни ертўлага қамаб қўйди, у ҳушини йўқотган!..

Суратда кўриб турганингиз бу қизалоқ ярим тунда байкер барига кириб, хонадаги энг қўрқинчли одамдан онасини топишга ёрдам беришини сўради.
Бар эшиги очилганида тутунга тўлган хонадаги чарм кийимли байкерлар остона турган одамни кўриб қотиб қолишди. Эшик олдида “Дисней маликаси” пижамасини кийган бир қиз турар, кўз ёшлари ёноқларидан оқиб тушарди. У ўттиз нафар байкерга худди охирги умидидек қарарди. Мусиқа тинди, бильярд таёқлари елкаларга ташланди. Сукунат…
Қизча тўғридан-тўғри Iron Wolves MC президенти, юзи чандиқли ва қўллари ёғочдек бўлган олти футлик гигант — Снейкнинг олдига борди. У оҳиста унинг камзулини тортди ва бутун клубни ҳаракатга келтирадиган ва шаҳарнинг энг қоронғу сирини очиб берадиган сўзларни пичирлади:
— Ёвуз одам онамни ертўлага қамаб қўйди, у ҳушини йўқотган. Бировга айтсам укангни ўлдираман деди. Аммо онам байкерлар одамларни ҳимоя қилади, дердилар.
Полиция эмас. Қўшнилар эмас. «Одобли одамлар» эмас. Онасининг айтишича: агар ҳақиқий ёрдам керак бўлса, байкерларни қидириш лозим.
Снейк тиззалаб олди. Унинг улкан гавдаси олдида қизча мошдек бўлиб қолди. Бардагилар нафас чиқармай, нима бўлишини кутишарди.
— Исмингиз нима, малика? — оҳиста сўради Снейк паст овозда.
— Эмма — деб жавоб берди қизча. Кейин овози қалтираб қўшиб қўйди: — Ёмон одам полициячи. Шунинг учун онам фақат байкерларни излаш кераклигини айтди.
Атрофда таранглик ҳолати вужудга келди. Полициячи! Ҳаммаси равшанлашганди: тизимни ниқоб қилиб олган одам, дахлсиз. Лекин Снейк бир сония ҳам иккиланмади. У Эммани оғирлик ҳис қилмагандек қўлларига олди ва оғайниларига қараб, тошдек кўзлари билан уларга тикилди.
— Биродарлар — деди у. — Турамиз. Хоук алоқа билан шуғуллан. Пэйч қизалоққа шоколадли сут бер ва унинг манзилини ёзиб ол. Рэйзор ва Дизель, ўн дақиқадан сўнг шимолдан чалғитувчи, баланд ва аниқ шовқин кўтарилсин. Қолганлар қуроллансин. Биз қизчанинг фақатгина онасини қутқармаймиз. Биз бу оилага уйларини қайтариб берамиз.
Чарм креслолар ғижирлади, калитлар шақир-шуқур этди. Ўнлаб эркаклар совуқ қатъият билан ўринларидан туришди. Пэтч Эммани тинчлантираркан, қизча телефонидан уй манзилини унга айтди. Бу ўзининг ғазаби билан танилган, аммо омма олдида мақтовга сазовор бўлган офицер Фрэнк Миллерга тегишли уй эди.
Режа яхши мойланган машина каби амалга ошди. Рэйзор ва Дизель ўзларининг “Харлей”ларининг шовқини билан бутун шаҳарнинг эътиборини тортишди. Бу орада, Снейк ва яна учтаси байкларини бир квартал узоқда қолдириб, Эмма қочиб кетган орқа ойнадан ичкарига киришди.
Юқори қаватда чақалоқни заиф йиғлаётгани эшитилди. Байкерлардан бири уни одёлга ўраб олиб чиқди. Ертўлада Снейк Сарани топди. Калтакланган, ҳушидан кетган, аммо тирик. Унинг ғазаби қайнади, аёлни оҳиста кўтариб, кўчага олиб чиқди.
Бу вақт ичида Хоук офицер Миллерга яширин қўнғироқ қилди:
– Қиз Iron Wolves’га кириб келди, менимча, у гапиряпти.
Миллернинг жавоби ғазабнок эди:
— Аҳмоқ қиз… Бу ерда ишимни битиргач, бошлаган ишимни охирига етказаман.
Телефондаги суҳбат зудлик билан штат йўл-патруль хизмати ва қўшни округдаги телеканалга юборилди.
Миллер уйга шошилиб кирганида, уй бўм-бўш эди. Унинг қурбонлари омон қолган, унинг ҳукми аллақачон адолат қўлида эди. Шу сониядан унинг ҳукмфармонлиги тугаганди.
Сарани клуб биносида шифокор кўрикдан ўтказаётганди. Эмма ва унинг укаси Лео сокин хонада ухлаб қолишди.
Бир неча ҳафта ўтгач, Миллер федерал қамоқхонада эди. Унинг ҳибсга олиниши маҳаллий полициядаги коррупцияни фош қилди, бу тасаввур қилинганидан ҳам чуқурроқ иш бўлиб чиқди. Байкерлар қаҳрамонлар сифатида эътироф этилишди, аммо уларнинг ҳеч бири бунга даъво қилмаганди.
— Биз қаҳрамонлар эмасмиз, — деганди журналистларга ўшанда тўдабоши Снейк. — Биз шунчаки бошқа йиртқич ҳайвонлар қўрқадиган йиртқич ҳайвонлармиз. Бу ерда ҳақиқий жасурлик — Эммага тааллуқли. У ўз уйини, ўз онасини, ўз укасини жажжи юрагида мужассам жасорат ила ҳимоя қила олди.
Сарвар Раҳимий тайёрлади