Британияда энди 16 ёшгача бўлган болаларга энергетик ичимликлар сотилмаслиги мумкин

Буюк Британияда 16 ёшгача бўлган болаларга кофеини 150 мг/л дан ошган энергетик ичимликларни сотиш тақиқланмоқда. Бу чора уйқу, ўқиш ва руҳий саломатликка зарар етказаётган болаларни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинмоқда. Таълим вазири бу “энг соғлом авлодни яратиш йўлида қадам” деб атаган. Тақиқ семиришни камайтириб, соғлиқни сақлаш харажатларини тежашга ёрдам беради.