Ғазода сўнгги соатларда 70 киши қурбон бўлди

Ғазода сўнгги соатларда 70 киши қурбон бўлди

Сўнгги 24 соат ичида 70 киши қурбон бўлди ва 422 киши яраланди, деб хабар қилди Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни.

Исроил Ғазо шаҳридаги турар-жой биноларига зарбаси оқибатида битта кўп қаватли бино бутунлай вайрон бўлди.

Аввалроқ, Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторининг марказий ҳудудига ҳужум бошлагани, хусусан, Муштаҳа турар-жой биноси вайрон қилингани маълум бўлганди.

Фаластин маъмурияти маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳужумлари натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 64,300 нафарга етди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: