Ўзбекистон делегацияси Нижний Новгородга ташриф буюрди

Ўзбекистон делегацияси Нижний Новгородга ташриф буюрди

Бош консул Нодиржон Қосимов раҳбарлигидаги делегация Мангу олов пойига гул қўйди, Нижний Новгород шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Шунингдек, Нижний Новгород вилояти губернатори ўринбосари Андрей Гнеушев ва делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ташрифдан мақсад — Нижний Новгород вилояти ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, таълим ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш.

Дўстларингизга ҳам юборинг: