Россияда камбағаллик даражаси сўнгги 10 йилда 11,3%дан 7,2%га тушди

Владимир Путиннинг ШИФ ялпи мажлисидаги бошқа баёнотлари:
▪️Форумда 70 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этмоқда.
▪️Қишлоқ хўжалиги ерларида ва ўрмон ёнғинларига қарши курашда дронлардан кенг фойдаланиш учун шароит яратилади.
▪️»Трансарктика йўлаги» ривожлантирилади — бу йўл Россия дарёлари салоҳиятидан фойдаланиш имконини беради.
▪️Россия ва КХДР ўртасида ҳаво қатнови қайта очилади. Туманная дарёси устидан қурилаётган кўприк эса келаси йили ишга тушиши кутилмоқда.
▪️Руда ҳамда нодир ва камёб ер металларини қайта ишлашда илғор технологиялар жорий этилиши шарт. Ички бозорда уларга талабни кучайтириш зарур.