Афғонистонда юз берган зилзиладан сўнг қутқарувчилар фақат эркакларга ёрдам берган

Газета манбаларига кўра, ер силкиниши оқибатида вайроналар остида қолган ва жароҳатланган аёллар бошқа аёллар ёки ўзларининг эркак қариндошлари келиб ёрдам бергунига қадар бир неча кутишга мажбур бўлган. Чунки Толибон ҳукумати ва анъанавий қоидалар бегона эркаклар ва аёлларнинг бир-бирига жисмонан тегишини тақиқлайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 31 август куни Афғонистонда содир бўлган 6 балли зилзила оқибатида 2200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна тахминан 3600 киши жароҳат олган.