Буюк Британияда амалдор уй хариди учун солиқни тўлиқ тўламагани сабабли истеъфога чиқди

Буюк Британияда амалдор уй хариди учун солиқни тўлиқ тўламагани сабабли истеъфога чиқди

Анжела Рейнер кўчмас мулк хариди пайтида солиқни кам тўлаш билан боғлиқ можародан сўнг барча лавозимларидан истеъфога чиқишини эълон қилди, дея хабар бермоқда газета.

Тhe Guardian’нинг ёзишича, ҳукмрон Лейбористлар партияси аъзоси бўлган сиёсатчи уй сотиб олишда солиқни етарлича тўламаганини тан олган. У партиянинг сўл қаноти умиди сифатида кўрилаётган эди. Можaро кучайгач, Рейнернинг ўзи текширув ўтказишни сўраб парламент комиссиясига мурожаат қилди.

Комиссия хулосасига кўра, бош вазир ўринбосари Буюк Британия ҳукумати аъзолари учун белгиланган хулқ-атвор стандартларини бузган.

«Мен бу хатолик учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Солиқ ҳисоб-китобида ҳуқуқшуносларнинг маслаҳатига таянган эдим, аммо кейинчалик бу нотўғри экани маълум бўлди», — деб ёзди сиёсатчи бош вазир Кир Стармерга йўллаган истеъфо хатида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: