Илон Маск биринчи триллионер бўлиши мумкин

Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск ўз бойлигини 1 трлн доллардан кўпроққа ошириши мумкин — компания унга тарихдаги энг қиммат битимни таклиф қилди. Маскнинг ҳозирги бойлиги $428 млрдга баҳоланмоқда, янги акциялар ва бонуслар эвазига унинг бойлигига яна тахминан $900 млрд қўшиши мумкин.
Tesla директорлар кенгаши Маскни камида 2030 йилгача бош директор лавозимида ушлаб туришни режалаштирган. Мисли кўрилмаган миқдордаги бойликни олиш учун у компаниянинг бир қатор улкан мақсадларини амалга ошириши керак. Жумладан, 10 йил ичида компания капитал қийматини 1,1 доллардан 8,5 триллион долларгача ошириш, 2035 йилгача 20 миллионта электромобил сотиш, бир миллионтадан роботакси ва Optimus роботларини ишлаб чиқариш.
«Илон Маскни ушлаб туриш ва рағбатлантириш Tesla учун жуда муҳим», — деди компания директорлар кенгаши раиси Робин Денҳолм.
Ноябр ойида акциядорлар баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган ушбу келишув учун овоз беришади — инвесторларнинг бир қисми уни амалга ошириб бўлмайди деб ҳисоблайди.