Трамп Венесуэлага таҳдид қилди: “Самолётларни уриб тушираман”

Трамп Венесуэлага таҳдид қилди: “Самолётларни уриб тушираман”

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига хавф туғдирса, уриб тушириш билан таҳдид қилди. Унинг сўзларига кўра, Венесуэланинг иккита қирувчи самолёти яқинда АҚШ ҳарбий кемаси яқинидан учиб ўтган.

“Агар улар биз учун хавфли вазият яратса, бу самолётлар уриб туширилади”, — деди Трамп Овал кабинетда журналистларга.

Пентагоннинг маълум қилишича, Венесуэла самолётлари халқаро сувларда АҚШ кемасига яқинлашган. Шунингдек, Вашингтон Каракасни АҚШнинг гиёҳванд моддалар савдоси ва терроризмга қарши операцияларига тўсқинлик қилмасликка чақирди.

АҚШ ва Венесуэла ўртасида зиддият кучаймоқда
Трамп илгари ҳам Лотин Америкаси наркотик картелларига қарши армиядан кенгроқ фойдаланиш ҳақида фармон имзолаганди.

Бу орада Венесуэла президенти Николас Мадуро Cartel de los Soles деган наркокартелга раҳбарлик қилишда айбланмоқда. АҚШ Молиия вазирлиги 25 июл куни бу гуруҳни “ўта хавфли халқаро террористлар” рўйхатига киритди.

Вашингтон 8 август куни Мадуро ҳақидаги маълумот учун мукофот миқдорини 25 миллион доллардан 50 миллион долларгача оширганини эълон қилди.

Мадуро эса 18 август куни жавобан:
“Биз денгизларимизни, осмон ва еримизни ўзимиз ҳимоя қиламиз. Венесуэла ва Жанубий Американинг муқаддас ерларига ҳеч қайси империя тажовуз қила олмайди”, — деди.

28 август куни эса Трампнинг буйруғи билан Караиб денгизи мintaқасига, Венесуэла қирғоқларига сувости кемаси ва еттита ҳарбий кема жўнатилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: