АҚШда вертолёт ҳалокатга учради

АҚШнинг Миннесота штатидаги Эйрлейк аэропорти яқинида Robinson R66 вертолёти ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Ҳалокатдан кейин вертолёт ёниб кетди. Вертолёт фавқулодда хизматлар томонидан шанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:45да топилган. Қайд этилишича, бортда ҳеч ким омон қолмаган.
АҚШ Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳам ҳодисани текширади.