Миразизбек Мирзаҳалилов Ливерпулда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Миразизбек Мирзаҳалилов Ливерпулда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Маълумки, Англиянинг Ливерпуль шаҳри бу йил World Boxing шафелигида илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақа доирасида ўзбек боксчилари ҳам бирин-кетин рингга кўтарилмоқда ва мухлисларга қувончли дақиқалар улашмоқда.

Ҳозиргина -55 кг вазн тоифасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Миразизбек Мирзаҳалилов Ҳиндистон вакили Паван Бартвалга қарши рингга чиқди ва жанг тўлиқ 3 раунд давом этди. Беллашув якунида ҳакамлар якдил қарор билан ҳамюртимизни ғолиб деб топишди — 5:0 ҳисобида. Бу натижа Мирзаҳалиловга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, кечаётган чемпионатда ўзбекистонлик спортчилардан яна бир вакилимиз — Жавоҳир Умматалиев ҳам рингга кўтарилади. Унинг рақиби поляк боксчиси Никодем Козак бўлади.

Шубҳасиз, Мирзаҳалиловнинг бугунги ғалабаси бошқа спортчиларимиз учун ҳам кучли руҳлантирувчи омилга айланди. Мусобақа давомида ҳамюртимиздан яна янги ютуқлар кутиляпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: