Мушук топган чипта эгасига 150 минг доллар олиб келди

Коннектикут штатида яшовчи мактаб автобуси ҳайдовчиси кутилмаганда катта омадга эришди. У Powerball лотереясида 150 минг доллар ютди. Бу эса унинг мушуги туфайли содир бўлди, деб ёзади People.
Рассел Рафф лотерея чиптасини ҳазил тариқасида сотиб олиб, кейин уйида йўқотиб қўйган эди. «Чиптам каравот бошига думалаб кетди, биз эса эътибор бермадик. Ҳатто рақамларни текширишга ҳам уринмадик», — дейди у.
Вазият кутилмаган тарзда ўзгарди: Раффнинг мушуги каравот орқасида қамалиб қолди. Эркак ўғиллари билан мебелни суришга мажбур бўлди ва шу орқали узоқ қидирилган чиптани топиб олди.
Рассел чиптани бир неча бор синчиклаб текширганида, бешта рақамдан тўрттаси тўғри чиққанини кўриб, ғолиб бўлганини англаб этди. Power Play опсияси туфайли унинг ютуғи 150 минг долларгача ошди.