Озарбайжонда ҳибсда бўлган 13 нафар россияликнинг озод этилиши муносабатларнинг тикланишига туртки бўлади

Россия Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Мария Захарова сўнгги ойларда авж олган Россия-Озарбайжон келишмовчиликларини тугатиш учун, аввало, ҳозирда Озарбайжонда қамоқда сақланаётган 13 нафар Россия фуқароларини озод қилиниши кераклигини таъкидлаган.
Захаровага кўра, ушбу ҳаракатгина Москва ва Баку ўртасидаги вазиятни нормаллаштириш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин.