Ўзбекистон ва Эрон финалда қандай рангли либослардан фойдаланиши маълум бўлди

Ўзбекистон ва Эрон финалда қандай рангли либослардан фойдаланиши маълум бўлди

Эртага, 8-сентябр куни “CAFA Nations Cup-2025” турнири финал учрашуви ўтказилади. Унда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Бугун финал олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё футбол ассоциацияси ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Эрон эса майдонга оқ рангли футболкада тушади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: