Польша шарқида номаълум объект қулаб тушди, Варваша бунда Россияни айбламоқда

Польша шарқида номаълум объект қулаб тушди, Варваша бунда Россияни айбламоқда

Польша шарқидаги Майдан-Селец қишлоғи яқинида номаълум объект қулаб тушди, у дрон бўлиши мумкин. Бу ҳақда RMF FM хабар берди.

Таъкидланишича, объект турар-жой биноларидан 500 м узоқликда қулаган. Воқеа жойига полиция ва фавқулодда хизматлар етиб келган.

Таъкидлаш жоизки, Майдан-Селец – Томашув-Любельски шаҳридан шимолда 200 дан сал кўпроқ аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқ.

Жорий йилнинг август ойи охирида Польша ташқи ишлар вазирлиги мамлакат шарқида учувчисиз самолёт қулаши муносабати билан Россия Федерациясига норозилик нотасини юборган эди. Республика расмийларига кўра, республикада қулаган ва портлаган объект Россиянинг учувчисиз учоғи бўлиб, воқеа Москванинг провокацияси ҳисобланади. Республика Мудофаа вазирлиги ўзаро дипломатик қадамлар қўйишга ваъда берди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: