Тўлиқ Ой тутилиши: Ўзбекистон аҳолиси ноёб манзарага гувоҳ бўлди

Ўзбекистон осмони бугун, 7 сентябрь куни, ноёб ва ҳайратланарли астрономик ҳодисага — тўлиқ Ой тутилишига гувоҳлик берди. Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотларига кўра, ушбу табиий манзара мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан кузатилди.
Академия қайд этишича, тутилиш пайтида Ой юзаси бутунлай Ер сояси ичида қолди. Ойнинг тўлиқ фазали тутилиши 1 соат 22 дақиқа давом этди, бутун жараён эса 5 соатдан ортиқ вақтни ўз ичига олди.
Бу ноёб ҳодисани нафақат Ўзбекистон, балки Евроосиё ва Африкадаги бир қатор давлатлар аҳолиси ҳам кўриши мумкин бўлди. Жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Эрон, Араб давлатлари, шунингдек, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий ва Шимолий Корея, Малайзия, Вьетнам, Лаос ва яна кўплаб мамлакатларда тўлиқ фазали тутилиш кузатти.
Россиянинг марказий ҳудудлари, Туркия, Озарбайжон, Саудия Арабистони ҳамда Япония ва Австралиянинг айрим қисмида ҳам Ойнинг тўлиқ соя остида қолишига гувоҳ бўлди. Европа, Филиппин, Гавайи, Фиджи ва Янги Зеландияда эса қисман тутилиш кузатилди.
Ўзбекистонда эса аниқ вақтлар ;
қисман Ой тутилиши Тошкент вақти билан 21:27 да бошланди;
тўлиқ фаза 22:30 да кириб келди;
23:11 да энг юқори нуқтага етди;
23:52 да тўлиқ фаза якунланди;
8 сентябрь соат 00:56 да қисман фаза ҳам тўхтади.
Мутахассислар айтишича, тутилиш даврида Ойнинг уфқдан баландлиги 27 даражани ташкил этди, максимал пайтда эса 39 даражагача кўтарилди.
Энг муҳими, бу ҳодисани кузатиш учун телескоп ёки махсус ускуналар шарт эмас — оддий кўз билан ҳам томоша қилинди. Олимлар таъкидлашича, Ой тутилиши бевосита кўз билан кузатиш учун мутлақо хавфсиз ҳисобланади.
Астрономучуиxлосмандлари ва оддий аҳоли учун бу кеча табиатнинг ноёб сиймосини кўриш ва эсда қоларли хотира ҳосил қилиш учун ажойиб имкониятдир.