Ҳаҳ, бечора Ямал!.. Ўлдинг!.. (видео)
Куни кеча у шўринг қурғур паспортини йўқотиб, Туркиядан кетолмай қолди. Бўлмаса, гол-пол урмаганди. Одамдай «олди-орқаси»га қараб ўйнаганди. Лекин шундаям унинг паспорти йўқолиб қолди. Стол-стулларни қаради, йўқ. Тортмани қаради, йўқ. Жамадонда йўқ!.. Ахир шунақасиям бўладими, бечора болакай ҳали йигирмага ҳам кирмаган. Камига анави аргентиналик севгилисиям ташлаб кетди. Бойман, ҳохлаган нарсангни олиб бераман. Кайфу-сафони айшу-ишратга қўшиб яшайсан, десаям кўнмади. Кетди. Энди дард устига чипқон, деганларидай паспорти йўқолиб қолди. Буниси яна нима кўргилик бўлди?!
