Агар алифбо ўзгарса, бирдан одамлар чирқираган бойларга айланишади!.. (видео)

Бизни зўр бўлиб кетишимизга «алифбо» халақит бериб турибди. Шу «том»дан келадиган «вергул»чани, томни устига «шефер»ча қилиб қўйсак, шу заҳоти ҳамма ёқ гулистонга айланиб кетадида. Қадр-қиммат зўр бўлади. Меҳир-оқибат зўр бўлади. Ўз ўзидан бир жойлардан пуллар оқиб келишни бошлашади. У ёғи орол сувга тўлиб яна денгизга айланади. Сув муаммоси бутунлай ҳал бўлиб кетади. Электр чироғи текин бўлади. Газда юрадиган мошиналарни бари газ балонларини шириқтириб отишади. Чунки, алифбони шарофати билан бошингизни қашиласангиз ҳам бензин берадиган замонлар бошланиб кетадида… Зўр бўладида…