Самарқандда уйида наркотик сақлаган шахслар қўлга олинди

Самарқандда уйида наркотик сақлаган шахслар қўлга олинди

 

Ургут туманида яшовчи 33 ёшли шахснинг уйидан Тожикистондан олиб келинган 960 грамм опий топилди.

 

Пастдарғом туманида эса 54 ёшли фуқаронинг хонадонида 25 кг 520 грамм марихуана сақланаётгани аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: