Тошкентда Бунёдкор кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Бунёдкор кўчасининг ички дублёри вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар берди.
24/7 Бунёдкор янги сайр-гастро кўчасида йирик тадбир ўтказилиши муносабати билан кўчанинг ички дублёри 12 сентябрь соат 07:00 дан 15 сентябрь соат 07:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпиқ бўлади.
Бунёдкор кўчасининг ўзи ҳамда кўчанинг ташқи дублёри ёпилмайди.
“Йўналишларингизни режалаштириш чоғида ушбу ҳолатни инобатга олишингизни ва муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланишингизни сўраймиз”, – дейилади хабарда.