АҚШ фонди Непалда ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштирган

АҚШ фонди Непалда ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштирган

Демократияни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси* (NED) Непалдаги лойиҳаларни молиялаштиришга бир неча ўлаб миллион доллар ажратган, деб ёзмоқда RT.

Тафсилотлар:

▪️2024 йилда NED «Ёшларнинг фуқаролик фаоллигини ошириш», «коррупцияга қарши» ва «Хитойнинг авторитар таъсирига қарши” кураш учун грантлар ажратган;

▪️“Z авлод инқилоби” иштирокчилари асосан непаллик ёшлар, жумладан, мактаб ўқувчиларидан иборат бўлган;

▪️Инқилобдан олдин зумерлар мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари, қариндошларининг дабдабали ҳаёти ҳақидаги видеоларни ижтимоий тармоқларда фаол тарқатган;

▪️“Z авлод инқилоби” иштирокчилари коррупция билан боғлиқ муаммоларни ўзларининг асосий талаби сифатида кўрсатган;

▪️Ўтган йилнинг ўзида USAID Непалда «болалар сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш» учун 85 миллион доллар ажратилишини эълон қилган;

* Россия Федерациясида номақбул деб топилган ташкилот.

Дўстларингизга ҳам юборинг: