Демак, ўйин сотиб олинмаган!.. (видео 2 та)

Жаҳон даражасидаги ҳакам. Ҳакамлик бўйича дунё рекордчиси ҳисобланган Равшан Эрматов, ҳамма саволларга ка-а-а-атта нуқтани қўйди… Мухлислар у ёқда турсин, миллий терма жамоамиз ўйинчилари ва ҳаттоки мураббий ҳам унчалик қувонмаган эди, ғалабадан. Сабаби ўша ҳакамнинг «ён бошиши»… Ахир футболчилар ҳам, мураббий ҳам жамоанинг ҳақиқий кучини билиши керак эди-да. Бунинг учун ҳакам умуман қарашмаслиги, ўйин табиий ҳолда кечиши керак эди. Бироқ… У ёғини ҳаммасини ҳамма кўрди.
Равшан Эрматовнинг кўрсатиб беришидан сўнг, кўнгилдаги барча шубҳа гумонлар кетди. Бироқ, жамоамиз ҳали истаганимиздай тайёр эмаслиги яққол кўзга ташланиб қолди. Олдинда вақт бор. Етарлича. Хатоларни тўғирлаш керак. Фақат бунинг учун Темур Кападзега тегинмаган маъқул…