Кредит қарзи қайтарилмагани сабаб яна бир CAPTIVA хатланди

Ҳозирги кунда кредит маблағларини нафақат банклар, балки микромолия ташкилотлари орқали ҳам олиш мумкин. Кредит олаётган шахс ўзига қулай бўлган шартларга розилик билдирган ҳолда шартнома мажбуриятларини зиммасига олади.
Кредит шартномасига асосан қарздорлик ўз муддатида тўланмаса, шартнома муддатидан олдин бекор қилиниб, ундирув гаров мулкига қаратилиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги суднинг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда “FORTUNA BIZNES” микрокредит ташкилоти фойдасига қарздор Ф.А.дан жами 110 млн. сўм ундириш ҳамда ундирув фуқаро Б.С.га тегишли “CAPTIVA” русумли автотранспорт воситасига қаратилиши кўрсатилган.
Қарздорлик қопланмагани сабаб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, “CAPTIVA” хатлаб қўйилди.
Келгусида қарздорликнинг қопланмаслиги автомашинанинг сотувга чиқарилишига сабаб бўлади.