Маҳалласида «пулли парковка» бор аҳоли учун имтиёзлар берилади

Шаҳар ҳокимлигига кўра, махсус резидентлик рухсатномалари жорий этилади. Рухсатнома эгаларига қуйидаги имкониятлар берилади:
🔸ўз маҳалласидаги тўхташ жойларидан тунгги вақтда имтиёзли фойдаланиш;
🔸кундузги вақтда ҳам муайян чегирмаларга эга бўлиш;
🔸байрам ва дам олиш кунлари янада кенгроқ имтиёзлардан фойдаланиш.
Маълумотга кўра, резидентлик рухсатномаси шу йил ноябргача жорий этилади ва уни электрон олиш мумкин бўлади.