Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти доирасида пенсия ёшини ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атаджановнинг маълум қилишича, таклифга кўра:
– эркаклар учун пенсия ёши — 63 ёшга:
– аёллар учун эса — 58 ёшга етказилиши режалаштирилган.

Пенсия ёшини ошириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади — ҳар йили ярим йилдан қўшиб борилади.

Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, фуқаролардан таклифлар олиниши режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: