Қора қум аралашмасини ноқонуний қазиқан ҳуқуқбузарга жарима белгиланди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Самарқанд туман бўлими инспекторлари томонидан норута материалларни ноқонуний равишда қазиб олиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро М.А. Самарқанд тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналидан ноқонуний равишда қора қум аралашмасини қазиб, юк ташувчи машиналарга юклаб берayotganлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 70прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. М.А. базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари — 16 миллион 480 минг сўм миқдорида жаримага торилди.
Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.