«Наркотраффик ҳеч нарса эмас, уларга нефть ва газ керак»

«Наркотраффик ҳеч нарса эмас, уларга нефть ва газ керак»

Николас Мадуро АҚШ Венесуэлани босиб олишни режалаштираётганини айтди.

Унинг RTга берган интервьюсидан асосий баёнотлар:

▪️АҚШ Венесуэлага бостириб кириш мақсадида ҳукумат обрўсига “Голливуд услубида” доғ туширмоқчи.

▪️»АҚШ “наркокартелларга қарши операция” баҳонасида Венесуэла яқинида қўшин тўплади. Ҳозир қирғоқларимиз яқинида 8та эсминец битта атом сув ости кемаси бор, 1200 та ракета бизга қаратилган.”

▪️»Гап гиёҳванд моддалар савдоси ҳақида эмас, йўқ – аслида уларга нефть ва газ керак…»

▪️Венесуэла жаҳондаги энг йирик нефть заҳираларига эга, газ заҳиралари бўйича тўртинчи ўринда. Ундан ташқари 30 млн гектар унумдор ер ва сув бор.»

▪️АҚШ таҳдиди туфайли Мадуро мамлакатда 25 000 ҳарбийлар ва милицияни сафарбар қилган.

АҚШ 5 сентябрь куни “наркокартелларга қарши кураш” мақсадида Пуэро Рикодаги ҳарбий аэродромга 10га яқин F-35 қирувчи самолётларини жойлаштирган, Кариб денгизида 10га яқин АҚШ ҳарбий кемаларини жамлаган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: