Тошкентда “ToshTech” техника университети ташкил этилади

Президент қарорига кўра:
🔸Университет академик, молиявий ва ташкилий жиҳатдан мустақил фаолият юритади.
🔸2025/2026 ўқув йилидан давлат бюджети ҳисобидан 1 йиллик тайёрлов курси йўлга қўйилади.
🔸2026/2027 ўқув йилидан — бакалавриат, 2027/2028 йилдан эса босқичма-босқич магистратура ва олий таълимнинг кейинги босқичлари жорий этилади.
🔸Таълим давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида, давлат ва хорижий тилларда олиб борилади.
🔸2029/2030 ўқув йилигача қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.