Арманистон энди Россиянинг “укаси” эмас

Ваагн Хачатурян эндиликда Россия-Арманистон муносабатлари ўзаро ҳамкорлик асосида давом этаётганини билдирди.
«Ҳозир Россия билан алоқаларимиз бутунлай бошқача – ҳамкорлик алоқаси. Энди Россия Арманистонга ака укага қарагандек муносабатда эмас, балки шунчаки ҳамкорлик. Охирги тўрт йилда кўп нарсага эришдик», – деди Ваагн Хачатурян.
Арманистон президентининг сўзларига кўра, Ереван «россиялик раҳбарияти Арманистон ҳукуматининг мустақил қарорларини инобатга олишини» хоҳлайди.