Беларусда “Запад-2025” ўқув машғулотлари бошланди

Беларус Республикаси ҳудудида Россия-Беларус кенг кўламли “Запад-2025” ўқув машғулотлари бошланмоқда. Улар тўрт кун давом этади.
“Запад-2025” кенг кўламли ўқув машғулотларига Шимолий ва Тинч океан флоти бўлинмалари, шунингдек, Россия Қуролли кучлари ва Беларус Республикаси Қуролли кучлари жалб этилган. Шунингдек, машғулотлар доирасида ядро каллагига эга сўнгги “Орешник” ракета мажмуасидан жанговар фойдаланиш масалалари ишлаб чиқилади.