Discord энди Непал парламентига айланди

Ижтимоий тармоқларни тақиқлаш сабабли Непал ҳукуматини ағдарган зуммерлар энди интернетда давлатни ким бошқариши бўйича сайлов ўтказишмоқда, деб хабар бермоқда The New York Times.
145 мингдан ортиқ фуқаро мамлакатнинг янги раҳбарини танлаш учун виртуал чатда мунтазам учрашишмоқда.
Бу ҳазил эмас. 100 мингдан ортиқ аъзога эга энг йирик сервер мамлакатни ким бошқаришини ҳал қилмоқда.
Тафсилотларга кўра,
— Админлар аллақачон ҳарбийлар билан музокаралар олиб бориб, вақтинчалик раҳбар лавозимига собиқ Олий суд раиси Сушила Каркини номзод қилиб кўрсатишган;
— Админлар орасида мактаб ўқувчилари бор, уларнинг баъзилари эса айнан шу йили мактабни тугатганлар бор;
— Уларнинг сервердаги муҳокама ва қарорларидан энди Непалнинг йирик ОАВлари иқтибос келтиряпти;
— Сўз эркинлиги туфайли мунозаралар тез-тез тартибсиз хабарлар оқимига айланиб кетмоқда;
— Модераторлар бир вақтнинг ўзида зўравонликка чақириқлар, троллар ва чет эллик фойдаланувчиларга қарши курашмоқда.