Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий вертолётларни қайтаришни талаб қилди

Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий вертолётларни қайтаришни талаб қилди

Tolonews хабарига кўра, «Толибон» ҳукумати Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий собиқ ҳукумат қулагандан кейин қўшни давлатлар ҳудудига ўтган вертолётларни Афғонистонга қайтаришга чақирмоқда. У дипломатлар ва хорижий ташкилотлар билан ўтказилган йиғилишда қуйидагича таъкидлаган:

«Биз 4 йил аввалги сиёсий ўзгаришлардан кейин вертолётларимизни бир қисми ўтиб қолган қўшни давлатлардан ушбу вертолётларни афғон халқига қайтаришини сўраймиз, шунда улардан гуманитар операцияларда фойдаланиш мумкин».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: