Киев яқинида кетма-кет портлашлар содир бўлди, бунда Россиянинг қўли йўқ

Киев яқинида кетма-кет портлашлар содир бўлди, бунда Россиянинг қўли йўқ

13 сентябрь, шанба куни кечга яқин Киев вилоятида бир қатор портлашлар содир бўлди. Киев вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбарининг сўзларига кўра, портлашлар Россия қўшинларининг ҳаво ҳужуми билан боғлиқ эмас.

Бу ҳақда УНИАН агентлиги хабар бермоқда.

«Киев вилояти ҳудудида душманнинг ҳаво нишонлари қайд этилмаган, «Ҳаво ҳужуми» сигнали ҳам берилмаган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Барча зарур чоралар кўрилмоқда. Батафсил маълумот кейинроқ берилади», деб ёзди у.

Айни пайтда «Укрзализница» Киев вилоятидаги инфратузилмага зарар етганини маълум қилди.

«Фавқулодда вазият натижасида Киев яқинидаги инфратузилмага зарар етказилганлиги сабабли, «Боярка» станцияси орқали ўтувчи қатор поездлар ўзгартирилган йўналиш бўйича ҳаракатланади», — дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: