Покистоннинг Панжоб провинциясида юз берган сув тошқинлари оқибатида 97 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Панжоб провинциясида юз берган сув тошқинлари оқибатида 97 киши ҳалок бўлди ва тахминан 2,4 миллион аҳоли эвакуация қилинди.
Бу ҳақда маҳаллий DAWN нашри хабар бермоқда.
«Тошқин натижасида 4,5 мингдан ортиқ қишлоққa зарар етди. Шунингдек, 1,9 миллиондан ортиқ бош қорамол эвакуация қилинди. Сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда электр энергияси ва мобил алоқа узилган. Озиқ-овқат ва дори-дармонлар етказиб бериш учун дронлардан фойдаланилмоқда», дея ёзмоқда нашр.
Покистон Табиий офатлар билан кураш бошқармаси (PDMA) маълумотларига кўра, июн ойи охиридан буён мамлакатда содир бўлган сув тошқинлари натижасида 950 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 1060 дан зиёд инсон жароҳат олган, 8,4 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлган ёки зарар кўрган.