Тиббиёт соҳаси учун алоҳида “Зулфия” мукофоти жорий этилиши мумкин

Президент фармони лойиҳасига кўра, Зулфия номидаги давлат мукофотига тиббиёт йўналиши ҳам алоҳида қўшилиши назарда тутилмоқда.
ПФ-2326-сон Фармонга киритиладиган ўзгаришларга асосан, энди тиббиёт соҳасида алоҳида ютуқларга эришган, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар ҳам мазкур мукофот билан тақдирланиши мумкин.
Мукофотга номзодлардан сўнгги уч йилда тиббиёт ва жамоатчилик фаолиятида эришилган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади.
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклиф тайёрлаб, Ҳукуматга киритиш вазифаси юкланмоқда