Евроиттифоқдан Украинага ёрдам бўйича ўзига хос режа

Евроиттифоқдан Украинага ёрдам бўйича ўзига хос режа

Евроиттифоқ Украинага ёрдам кўрсатиш учун Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича ўзига хос режани таклиф қилди, деб хабар бермоқда Politico.

Ушбу схема маблағларни Европа Иттифоқи облигацияларига алмаштиришни назарда тутади, дея хабар бермоқда нашр.

Европа расмийларининг фикрича, бу ечим активларни тортиб олишда айбланишдан қочишга ёрдам беради.

«Мазкур ташаббус ижобий кутиб олинган ва яқин вақт ичида расман тақдим этилиши мумкин», дея ёзмоқда Politico.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: