АҚШ ва Хитой TikTok’ни сотиш шартлари бўйича келишувга эришди

АҚШ ва Хитой TikTok’ни сотиш шартлари бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда АҚШ Молия вазири Скотт Бессент маълум қилди.

Унинг айтишича, барча тафсилотлар 19 сентябр куни эълон қилинади айнан шу куни Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Хитой раиси Си Жинпин билан учрашади.

TikTok платформаси Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли. Вашингтон TikTok америкалик фойдаланувчиларнинг маълумотларини Пекинга топшириши мумкинлигидан хавотирда.

2024 йили АҚШ Конгресси ByteDance’ни TikTok’нинг Америкадаги бўлимидан воз кечишга мажбурловчи қонун қабул қилганди, акс ҳолда, у тўлиқ блокланиши мумкин эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: