Гап бундай!..

Туркларда бир гап юрибди:
___
Қатардаги воқеа кўп нарсани англатади
2015 йилдан буён Қатарда ҳарбий базамиз бор. Бу база уларнинг илтимосига кўра ташкил этилган. Ҳарбий жиҳатдан у Қатарни ҳимоя қилиш вазифасини бажаради.
Кеча тарихга кирадиган бир воқеа содир бўлди. Бу воқеа жаҳон сиёсатини умумлаштириб беради.
Воқеа шундай:
Қатарда америкаликлар билан учрашиш учун борган Ҳамас вакиллари жойлашган бино Исроил самолётлари томонидан бомбардимон қилинди. Нетаняҳу Ҳамас аъзоларини йўқ қилганини бутун дунёга эълон қилди.
Бироқ, ҳақиқат бир соатдан кейин маълум бўлди. Ҳамас аъзоси: “Биз тирикмиз, бизни турклар қутқарди”, дея баёнот берди. Бутун дунё ҳайратда. Исроил ва Америка шокда.
Туркия Қатарни ҳимоя қилиш мақсадида, ўзининг юқори радар технологияси билан Исроилдан учган F35 самолётларини кузатган. Уларнинг Қатар томонга йўналганини пайқаб, вазиятни тушунган.
Улар Ҳамас аъзоларини “Телефонларингизни уйда қолдиринг ва хонадонни тарк этинг, 8 дақиқангиз бор” деб огоҳлантирган. Улар телефонларини уйда қолдириб қочиб кетишган ва омон қолишган.
Исроил самолётлари ичида уяли телефонлар бўлган бинони яксон қилган. Улар ўз мақсадларига эришдик, деб ўйлашган. Аммо, ҳақиқат кейинроқ маълум бўлган.
Бу воқеа реал сиёсатнинг қай аҳволга келганини кўрсатиб беради:
Англо-Саксон миллатига, унинг қуролига ва разведкасига ишонмаслик керак. Улар ҳатто ўзлари таклиф қилганларни ҳам тузоққа туширишдан тортинмайди.
Америка технологиясига ишонмаслик керак. Қатар АҚШдан триллионлаб долларлик ҳимоя саноати маҳсулотларини сотиб олган эди. Уларда Patriot, F35, F16 самолётлари, радарлар бор. Уларнинг бирортаси ҳам ишламади. АҚШ сотаётган қуролларни ўз назоратида ушлаб туради.
Ўз қуролини ўзи ишлаб чиқара олмайдиган ва разведка хизматини йўлга қўя олмайдиган давлатларнинг жаҳон сиёсатида ўрни йўқ. Ўзганинг отига минган йўлнинг ярмида тушиб қолади.
Халқаро ҳамжамият Туркия эришган разведка устунлигини муҳокама қилмоқда. Покистон-Ҳиндистон урушида бу разведканинг муваффақияти ва қўлланилган технологиялар ҳақида гапирилмоқда.
Туркиянинг “8 дақиқангиз қолди” деган сиёсати бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Бу Нетаняҳу ва Трампни бутун дунёга шарманда қилиш учун етарли бўлди. “Турклар буни қандай уддалашди?” деган саволга жавоб изланмоқда.
Туркия Америка тушунадиган тилда гаплашишни ўрганди. Жаҳон сиёсати янада ўзгармоқда.
Шинаси Кара