Мирзо Улуғбек туманида ер чўкиши оқибатида автобус ва «маршрутка» йўлда ботиб қолди

Кўп ўтмай, уларни чиқариш учун келган махсус техника ҳам ағдарилиб кетди.
Маълум қилинишича, бугун соат 05:40 ларда туманнинг Гулсанам кўчасида 101-сонли йўналиш автобуси ТТЗ бозори бекатида тўхтаган пайтида йўл чўкиб, унинг ўнг томони ерга ботган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ кўра, ҳодиса оқибатида йўловчиларга тан жароҳати етмаган. Автобус эса соз ҳолатда.
«Маршрутка» ҳақида эса ҳозирча расмий маълумот йўқ.