НATO Россия билан уруш ҳолатида

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, NATO “Киев режимига бевосита ва билвосита ёрдам кўрсатмоқда”.
«Унинг бу баёноти Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудига кириб борганидан деярли бир ҳафта ўтиб янгради. Полша ҳудудида тахминан 20 та учувчисиз учиш қурилмаси аниқланган, уларнинг бир нечтаси уриб туширилган. Бу воқеа NATO томонидан Украина осмонини ёпиш ҳақидаги баҳсларни яна жонлантирди. Москва эса бу ташаббусга кескин қарши чиқмоқда», дея ёзмоқда DW.
Ҳозирда Россия ва Беларус Европа Иттифоқи чегараларида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Шу билан бирга, NATO ҳам Литвага ҳарбий кучлар ва техникани кўчириш бўйича ўзг ҳарбий машғулотларини бошлаган.