Непалдаги норозилик намойишлари қурбонлари сони 70 кишидан ошди

Непалдаги норозилик намойишлари қурбонлари сони 70 кишидан ошди

Непал ҳукумати намойишлар чоғида 72 киши ҳалок бўлганини расман тасдиқлади, дея хабар беради Арменпресс Nepal Newsга таяниб.

Арменпресс хабарига кўра, бу маълумотни ҳукумат аъзоси Экнараян Арьял мамлакат янги бош вазирининг инаугурация маросимида тасдиқлаган.

Унга кўра, оммавий тартибсизликларда жароҳатланган 191 киши мамлакат бўйлаб турли шифохона ва тиббиёт муассасаларида даволаняпти.

Шунингдек, 8 сентябрдаги намойишлар пайтида ва 9 сентябрдаги ёнғин натижасида одамлар ҳалок бўлгани қайд этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: