Полша президенти янги қарорни имзолади

Полша президенти Кароль Навроцкий мамлакатга NATO’га аъзо давлатларнинг қўшинларини киритишга рухсат берувчи қарорни имзолади
Бу ҳақда Полша Миллий хавфсизлик бюроси хабар берди.
10 сентябр куни Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудини бузиб кирган, уларнинг бир қисми қирувчи самолётлар томонидан уриб туширилган эди. NATO бунга жавобан 12 сентябр куни “Шарқий соқчи” қўшма ҳарбий операциясини бошлаганди.