Президент Бўстонлиқдаги “Ренессанс” болалар оромгоҳида бўлди

Президент Бўстонлиқдаги “Ренессанс” болалар оромгоҳида бўлди

 

Мазкур оромгоҳ бир вақтнинг ўзида 500 нафар ўқувчини қабул қила олади.

 

Бу ерда STEAM хоналари, фан лабораториялари, самолёт бошқаруви симулятори, спорт майдонлари ва санъат бурчаклари ташкил этилган.

 

Шу билан бирга, ётоқхоналар, ошхона ва меҳмонхона ҳам замонавий талабларга мос равишда қурилган.

 

«Ўзбекистон ёшларининг салоҳияти, ғайрат-шижоати, интилиши кучли. Биз давлат бўлиб, миллат бўлиб, сифатли таълимни таъминласак, фарзандларимизга ҳеч ким бас келолмайди, улар ҳамма соҳада етакчи бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: