Европа давлатлари россияликларга Шенген визаларини бериш шартларини қатъийлаштира бошлади

Германиянинг Москвадаги элчихонаси мамлакат ҳукумати россияликлар учун миллий ва Шенген визаларини бериш мезонларини қатъийлаштирганини маълум қилди, деб ёзади Bild.
Элчихона бу қарорни Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли Европа Иттифоқи учун хавфсизлик таҳдидлари ошгани билан изоҳлади.
Шу билан бирга, Испаниянинг Москвадаги бош консулхонаси 13 сентябрдан бошлаб виза учун аризалар қабул қилиш номаълум муддатга тўхтатилганини эълон қилди.
Politico нашри маълумотига кўра, Еврокомиссия декабр ойида Россия ва яна бошқа айрим давлатлар фуқароларига визалар бериш бўйича умумий тавсияларни ўз ичига олган ҳужжатни тақдим этади. Нашрнинг қайд этишича, бу тавсиялар Евроиттифоққа кириш учун янада қатъий мезонларни ўз ичига олади.