Буюк Британия Typhoon қирувчи самолётларини Полшага юборади

Буюк Британия Typhoon қирувчи самолётларини Полшага юборади

Буюк Британия NATO’нинг “Шарқий қўриқчи” операцияси доирасида Typhoon қирувчи самолётларини Полшага юборади

Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Британия қирувчилари NATO’нинг Eastern Sentry (“Шарқий қўриқчи”) миссияси доирасида Полша устида ҳаво ҳужумидан мудофаа вазифаларини бажаради, ҳаво таҳдидларига, жумладан, дронларга қарши курашади», дейилади баёнотда.

Шунингдек, хабарда тушунтирилишича, Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучларининг Typhoon қирувчилари Дания, Франция ва Германия иттифоқдош кучлари билан бирга NATO’нинг шарқий қанотида мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: