Иккисини ораси бир қадам. Танлов ўзингдан!..

Аёл эрига деди:
– Мендаги сиз ўзгартиришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларимни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни хоҳлаяпти.
Эр қоғозга ёзди:
«Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман».
Эр букланган қоғозни аёлига узатди…
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
«Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим …»
Эр айтади:
«Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, айбларни қайта-қайта айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан».
Энг қизиғи, шу воқеадан кейин аёл 70% ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир.
Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурурни…
Уй ва оилада ижобий энергия ҳосил қиладиган ҳам айни мақтовдир…