Испания бош вазири Исроил жамоаларини мусобақалардан четлатиш тарафдори

Испания ҳокимияти Исроил спортига нисбатан халқаро таъқиқни қўллаб-қувватлади.
«Нега Россия Украинада [ҳаракатлар бошлангандан] кейин четлатилди, аммо Исроил Ғазога босқиндан кейин четлатилмади? Бизнинг позициямиз аниқ ва равшан: бу барчаси тугамагунча, на Россия, на Исроил халқаро мусобақаларда қатнашиши керак эмас», – деб ёзди Испания бош вазири Педро Санчес ижтимоий тармоқларда.
Россия жамоалари 2022 йил февралдан бери мусобақалардан четлатилган.
Исроил эса 2023 йил октябридан бери Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда.