Нима шу билан қўйчилик «пишдими»?! (видео)
Нимага нарх наво ошиб кетаяпди, дейсизми? Мана нима учун. бунақада чет элдан фолон миқдорда қўй олиб келганни сариқ чақалик фойдаси йўқ. Аввал чорва учун ем-хашак тайёрлашни боплаб қўяйлик. Ана ундан кейин қанча мол, қўй олиб келсак ярашади… Сув… Чатоқ бўладиганга ўхшайди. Ўт-ўлан учун у ёқда турсин, ўзимиз учун ҳам анқони уруғига айланиб кетмасайди. Ана ҳаттоки, ер остидаги, Худо текинга бериб қўйган сувга ҳам ҳисоблагичлар ўрнатилаяпди. Яқинда шаҳарликлар у ёқда турсин қишлоқ одамлари ҳам тўлалигича ичимлик сувини сотиб олишади…
Мени анчадан бери бир нарса ўйлантириб келади. Бизда ҳам ҳамма соҳани профессорлари бор. Лекин ана шу олимлар ҳозир нима иш қилшаяпди? Уруғчилик кетди, расво бўлиб. Агар энди Хитой бирорта сабзавотнинг уруғини бермаса ўша сабзавот бизда бўлмайди… Сув ҳам худди шундай. Ҳа-а, ҳар литр сувни фолон сўм қилиб одамларни бўйниларига илавермасдан, муаммодан чиқиш йўлини топиш керакмасмиди?! Айтайлик, шўр сувни чучук сувга айлантириш йўли йўқми?!
Видеода ана шу муаммолардан битта кичкинагинаси кўрсатилган, халос…
