Президент Наманган аэропортида $140 млн.га қурилаётган янги терминаллар билан танишди

3 қаватли қилиб қурилаётган янги терминалда йўловчи ташиш қуввати 2,5 карра ошади.
Шунингдек, аэропортда кунига 50 тонна юк ташиш ва 90 та мамлакатга экспорт қилиш имконини берадиган юк терминали ҳам қурилмоқда.
Аэропортда турли ҳажмдаги самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имконини берадиган сервис техникалари ҳам ўрнатилади.