Ўзбекистонда 2030 йилга бориб камбағалликка тўлиқ барҳам берилади

Бу ҳақда Наманганда бўлиб ўтаётган халқаро форумда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
Президентга кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида жумладан қуйдаги муҳим ишлар амалга оширилмоқда:
▪️Камбағал аҳолини шунчаки ишга жойлаштириш эмас, балки доимий иш ўринларини кўпайтириб, одамлар барқарор даромад манбасига эга бўлиши учун шароит яратилмоқда.
▪️Қулай ишбилармонлик муҳити яратилмоқда. Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар йили 2,5-3 миллиард доллар йўналтирилмоқда.
▪️Сифатли таълим инсон капиталини ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришнинг асосий “драйвери”.
▪️Хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш мақсадида, уларга фоизсиз таълим кредитлари, бепул таълим олиш тизимлари яратилди.
▪️Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш орқали унинг имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариш.
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган аҳолини қўллаб-қувватлаш, инклюзивлик асосида жамиятга интеграция қилиш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқилди.
▪️Ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, маҳаллаларни обод қилиш орқали инсон ҳаётини яхшилаш.